“Бунёдкор” футбол академияси машғулот майдонларида бўлиб ўтаётган футбол мусобақаларида Дин ишлари бўйича қўмита Республика ”Маҳалла” хайрия жамоат фондини 1-0 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга йўл олди.

Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Қўмита жамоаси аъзолари кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. Кетма-кет қилинган ҳужумлар натижасида жамоамиз пенальти ишлаб олишга муваффақ бўлди. Мадалиев Мирфозилнинг аниқ ва кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни бўлиб ўтадиган кейинги босқичда Дин ишлари бўйича қўмита Маданият вазирлиги билан беллашади.

Қуйида 1-босқич натижалари билан танишишингиз мумкин:

Дин ишлари бўйича қўмита – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди – 1:0

“Ўзбекгидроэнерго” – Маданият вазирлиги -:+

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – “Ўзметкомбинат” АЖ – 3:2

Монополияга қарши курашиш қўмитаси – Инновацион ривожланиш вазирлиги – 0:4

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” – Давлат тест маркази – 0:2

Пенсия жамғармаси – “Максам Чирчиқ” -:+

Мактабгача таълим вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги – 0:4

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси – 4:1

Гидрометрология хизмати – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – 1:0

“Ўзбектелеком” – Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари -:+

“Асака банк” – “Ўзбекбалиқсаноат” +:-

Олий мажлис сенати – Транспорт вазирлиги – 0:2

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги – “Агробанк” – 0:7

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” – Олий таълим вазирлиги – 2:3

“Ўзстандарт” агентлиги – Касаба уюшмалари федерацияси – 0:2

“Ўзагросуғурта” – Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 0:3

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати