Булғор ислом академияси ректори Дониёр Абдураҳмановнинг таклифига биноан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва илмий тадқиқотчи Барот Амоновлар Татаристон Республикасида бўлиб ўтаётган “Россия мусулмонларининг илоҳиёт мероси” I халқаро форумида иштирок этмоқда.

Форумга Россия Федерацияси ва хориждаги қатор олий ўқув юртлари раҳбарлари, давлат ва жамоат органлари вакиллари, таниқли фан, таълим ва маданият намояндалари таклиф этилган. 

Анжуман давомида Россия ва мусулмон мамлакатларининг анъанавий исломий-маънавий қадриятларини асраб-авайлаш, ўрганиш ва ривожлантириш, илоҳиёт ва исломий таълимни ривожлантириш, маданий цивилизация ва динлараро мулоқотни кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Форум 19 октябрга қадар давом этади.

Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати