Бугунги кунда республикамизда диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, жамиятдаги ижтимоий иллатларга барҳам бериш вазифалари диний соҳада малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Ҳозир республикамизда 2267 та диний ташкилот бўлиб, шундан 2093 таси исломий ташкилот ҳисобланади. Исломий ташкилотларнинг 2063 таси масжидлардир. Масжидларда фаолият юритувчи имом-хатиб ва имом ноибларининг атиги 30 фоизи олий диний маълумотли, 68 фоизи ўрта махсус диний маълумотли ва 2 фоизи номутахассис кадрларни ташкил этади.

Масжидларни олий диний маълумотли имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида 2017–2018 ўқув йилидан жомеларда фаолият юритаётган ўртамахсус маълумотга эга имом-хатибларни олий маълумотли қилиш мақсадида Тошкент ислом институтида махсус сиртқи таълим шакли ташкил этилган эди.

Ушбу йўналиш бўйича имом-хатиблар бир йилда икки маротаба 20 кундан аудитория таълиминио лишса-да, аудитория соатлари камлиги туфайли мазкур тизим орқали дин пешволарининг билим савиясини такомиллаштириш имконияти мавжуд эмас.

Шу муносабат билан Тошкент ислом институтида ташкил этилган Махсус сиртқи таълим шакли ўрнига 2019–2020 ўқув йилидан Модуль таълим тизими жорий этилди. Ушбу таълим тизими орқали имом-хатиб ва имом ноиблари асосий ишжойидан ажралмаган ҳолда ўқишга қабулқилинади. Республикада фаолият юритаётган жами 2063 та масжид имом-хатиби, жумладан, ўртамахсус маълумотли имом-хатиблар ҳақида маълумот шакллантирилди.

Модуль таълим тизими учун 3 йиллик махсус ўқув режа ишлаб чиқилди ва унга кўра, амалдаги 4 йиллик 7182 соатли умумий ўқув юкламасидан амалиётга оид 864 соат ва педагогик фаолиятга доир 748 соат фанларни, жами 1512 соатни қисқартириш ҳисобига 5570 соатга келтирилди. Шунда ўқиш муддати 152 ҳафтани ташкил этадиган бўлди.

Таълим жараёнида ўқитиладиган адабиётларнинг электрон ва босма нусхалари курслар ҳамда фанлар кесимида ишлаб чиқилиб, Илмий-услубий кенгаш муҳокамасидан ўтказилди. Шунингдек, модуль  таълим шакли дадарс берувчи малакали ўқитувчилар танлаб олиниб, уларнинг таркиби шакллантирилди.

2019–2020 ўқувйилида Модуль таълим тизимига 120 нафар ўртамахсус маълумотли имом-хатиб саралаб олинди. Биринчи навбатда, вилоятлар кесимида диний вазият ўзгарувчан ҳудудларда жойлашган 92 та масжид аниқланди ва уларда фаолият юритаётган имом-хатибларнинг 42 нафари 2019–2020 ўқувйили Модуль таълим тизимига жалб қилинди ҳамда олий маълумотли диний ходимларга эҳтиёжюқори бўлган ҳудудларга квота ажратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу тизим битирувчиларининг бакалаврлик диплом ишини баҳолаш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси бошчилигида жамоатчилик комиссияси тузилди.

Бунданташқари, ҳар семестр 7 ҳафтадан иборат бўлган ўқувлар якунида имом-хатибларни 4 ҳафта бошқа вилоятларда амалиёт ўташ тизими жорий этилмоқда. Унга кўра, ҳар бир босқичга келадиган 60 нафар имом-хатиб бир-бирининг вилоятида амалиёт ўташ учун масжидларга тақсимланади. Амалиёт даврида имом-хатиб томонидан ўқув йили давомида ўзлаштирган мавзулари асосида амалиёт ўтаётган ҳудуддаги диний соҳа ходимлари учун тақдимот ўтказиши белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ўқишга қабул қилинган имом-хатибларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида маош оладиган имом-хатибларнинг тўлов-шартнома харажатларининг 50 фоизини қоплаш ҳамда ўқишга жалб этилган барча имом-хатибларни бепул ётоқхона ва уч маҳал овқат билан таъминлаш назарда тутилган.

 

Бобомурод РУСТАМОВ,

Дин ишларибўйичақўмита бўлими бошлиғи