Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг хорижий ҳамкорлар сони ортиб бормоқда. Академиянинг Халқаро ҳамкорлик хизмати саъй-ҳаракатлари билан Академия ва Европанинг нуфузли илмий муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.
Яқинда Германиянинг Лейбниц замонавий Шарқшунослик маркази ҳамда Венгриянинг Этвош Лоранд университети билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди ва англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур муассасалар билан келгусида икки тарафлама манфаатли бўлган замонавий ислом масалалари ҳамда диншунослик соҳасига оид илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий журналларда мақолалар чиқариш, биргаликда қўлёзмаларни тадқиқ қилиш, долзарб масалаларга оид илмий семинар ва конференциялар ўтказиш, илмий тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати