Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Макка ва Мадина шаҳарларида қандай шароитлар яратилган? (фото)

Мақолани кеча Макка шаҳрига етиб келган самарқандлик зиёратчи 85 ёшлик Махматқулов Эгамберди ота сўзи билан бошламоқчимиз – “Яратганга шукрки, бу йил биз ҳожиларга эътибор ўзгача бўлмоқда. Ёшим саксон иккида, бир умрлик орзум мана ушалди. Бу йилда ҳаж тўловларининг арзонлашгани бир томон бўлса, бу ерда бизга яратилган шарт-шароитларни, хурмат-эътиборни кўриб, хайратдаман. Мадинаи Мунавварада меҳмонхонадан Пайғамбаримиз масжидларигача 40-50 қадам, Маккаи Мукаррамада Харамдан унча узоқ бўлмаган хашаматли янги меҳмонхона, биз учун кечаю кундуз давомида янги автобуслар бепул хизмат кўрсатмоқда. Барча ташкилотчиларга, хизматчиларга, хусусан муҳтарам Юртбошимизга ўзимизнинг самимий дуоларимизни билдирамиз”.

Дарҳақиқат, бу тараққиётимизнинг янги даврида давлатимиз Раҳбари томонидан динимиз арконларини адо этиш учун улкан шарт-шароитлар яратиб берилаётгани ва халқимизга бўлган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Бу йил Макка ва Мадина шаҳрларида ҳожиларимиз учун яратилган барча шарт-шароитлар ва хизматлар сифати аввалги йилларга нисбатан анча юқори.

 Ўзбекистонлик хожилар учун Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, “Масжидул Қубо”, “Масжидул қиблатайн” каби тарихий, муқаддас қадамжоларга зиёрат уюштирилиб, ҳар бир масканнинг тарихи, унинг ислом дини тарихидаги аҳамияти ҳақида қизиқарли маълумотлар берилмоқда. Ҳожиларимиз Макка шаҳрига етиб келгач умра амалларини адо этмоқдалар.

Зиёратчиларимиз жойлашган меҳмонхоналарда тиббиёт марказлари ташкил этилган бўлиб, бу ерда юртдошларимизга туну-кун малакали тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Бу йил 7200 нафар зиёратчилар Мадина шаҳрида биринчи маротаба “Масжид ан-Набавий”дан 50 метр узоқликда жойлашган беш юлдузли “Pullman Zamzam” меҳмонхонасига жойлашдилар.

Макка шаҳрида эса Ҳарамдан узоқ бўлмаган тўрт юлдузли “Abrojul Hidoya” меҳмонхонасининг барча шароитларга эга бўлган хоналарида истиқомат қилишмоқда. Ўзбекистонлик зиёратчилар учун меҳмонхонадан Ҳарамгача туну-кун (24 соат) махсус барча қулайликларга эга автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистонда 2018 йилда ҳаж учун тўловлар 38 млн. сўм (4 900 АҚШ доллари)ни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 33,3 млн. сўм ( 3 790 АҚШ доллари)ни ташкил этди.

Қўшни Қозоғистонда ўтган 2018 йилда ҳаж зиёрати учун тўловлар 4 200 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2019 йилда 4 800 АҚШ долларини ташкил этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як