Қирол меҳмонлари билан учрашув

“Зуйуфул малик” – “Қирол меҳмонлари” ҳар йилги ҳаж ва умра мавсуми мобайнида Саудия Арабистони қироли томонидан дунёнинг турли давлатларидан таклиф этиладиган зиёратчилар ҳисобланади.

Мана, бир неча йилдир-ки, диний-маърифий соҳада узоқ йил хизмат қилган, элу юрт олдида обрў эътиборга эга бўлган юртдошларимиз муборак ҳаж ва умра зиёратини “Зуйуфул малик” – “Қирол меҳмонлари” сифатида адо этиб келишмоқда.

Бу йилги Ҳаж-2019 мавсумида ҳам “Қирол меҳмонлари” сифатида Ҳаж ибодатини адо қилиш учун диний-маърифий соҳада узоқ йил хизмат қилган 10 нафар юртдошимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетиш тараддудини кўришмоқда.

Бугун, 16 июль куни Дин ишлари бўйича қўмитада улар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда зиёратчиларимиз учун муборак сафар давомида эътибор бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар, керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

“Қирол меҳмонлари” ҳаж ибодатини адо этиш билан бирга, Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадаги муборак масканларга зиёратга боришади ҳамда эътиборли шахслар билан учрашадилар.

Учрашув сўнгида муборак сафарга отланган зиёратчиларимиз муҳтарам Президентимиз томонларидан олиб борилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар натижаси ўлароқ, диний соҳада узоқ йил хизмат қилган ходимларга кўрсатилаётган юксак эътибордан мамнун эканликларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, “Қирол меҳмонлари”нинг Ҳаж сафари жорий йилнинг 3 август кунидан 16 август кунига қадар давом этади.

 

Дин ишлари бўйича қўмита

матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як