“Хатмул кутуб” тадбири

Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабаларининг мўътабар асарларни ўқиб тугатганлиги муносабати билан “Хатмул кутуб” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбар ходимлари, ислом билим юрти ўқитувчи ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров сўзга чиқиб, ўқув йили бошидан буён 300 нафар талабага Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари матни ва унинг шарҳи ҳамда Имом Таҳовийнинг “Шарҳи Маонил осор” асари матни ва унинг шарҳи асосий ва факультатив дарс сифатида ўқитила бошлангани, устозларнинг ҳиммати ва талабаларнинг ғайрати билан ушбу мўътабар асарлар тўлиқ ўқиб тугатилганини айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари бошчилигида “Ҳидоя”, “Шарҳул виқоя”, “Канзуд дақоиқ”, “Ал-ашбоҳ ван назоир”, “Нурул анвор”, “Усулуш Шоший”, “Шарҳу Ақоидун Насафия”, “Зовъул маолий”, “Интибоҳотул муфида” каби кўплаб китоблар ҳам ўқиб тугатилгани қайд этилди.

Тадбир якунида “Хатмул кутуб”да фидойилик кўрсатган устозлар фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як