Ассалому алайкум, ҳурматли Брифинг иштирокчилари!

Қадрли журналистлар!

        Эътироф этиш керак-ки, сўнгги икки-уч йил ичида Ўзбекистон тарихида янги саҳифалар очилди. Қувонарлиси, ушбу саҳифалар зарҳал ҳарфлар билан қайд этишга арзигулик ислоҳотлар, янгиликлар, хушхабарлар билан тўлмоқда. Ана шу ижобий ўзгаришлар ҳақидаги хабарлар жаҳоннинг олий минбарлари, нуфузли теле ва радиоканаллари орқали баралла янграмоқда. Халқаро нашрларда юртимиздаги ўзгаришлар ҳақида мақола ва янгиликлар чоп этилмоқда.

        Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан халқ мафаати йўлида барча соҳаларда илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар, амалий саъй-ҳаракатлар, нафақат юртдошларимиз, қолаверса халқаро ҳамжамиятнинг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда.

     Айниқса, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, аждодларимизга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг бой илмий меъросларини ўрганиш ва ёшларга етказиш бўйича олиб борилаётган эзгу ишлар юртдошларимизни бирдек мамнун қилмоқда.

     Буни, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадидачиқарилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ҳамда жорий йилнинг 4 июнь куни муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон халқига йўллаган Рамазон ҳайити табриги мисолида яққол кўриш мумкин. Айниқса, ушбу байрам табригида: “Гўзал диёримизда муборак Рамазон шукуҳи кезиб юрган шу кунларда байрам кайфияти барча шаҳар ва қишлоқларимизга кириб бориши, бу айёмни янада мазмунли ўтказиш учун шароит яратиш мақсадида 5-6 июнь мамлакатимизда дам олиш кунлари деб эълон қилинди”, деб таъкидланиши юртдошларимизга бўлган юксак эътиборнинг ифодасидир.

     Мазкур Қарорларда белгиланган вазифа ва топшириқлар асосида, Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда турли мутасадди ташкилотлар томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, бу йилги Рамазон ойи ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

            Ҳурматли брифинг иштирокчилари!

Энди эса, Ҳайит намози бўйича қўйидаги маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчимиз!

     Бугун, Рамазонҳайитининг биринчи куни,июнь соат тонгги 05:00дан то 05:50дақиқагача бўлган вақторалиғида Республикамиз минтақалари кесимида Ийд ал-Фитр– Рамазонҳайити намози адо этилди.

  Республикада фаолият кўрсатаётган 205та масжиддан 198тасида 2 миллион 200 мингдан зиёдфуқароларимиз ҳайит намозини ўқидилар. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183та, Фарғона вилоятида 188та, Сирдарё вилоятида 69та, Тошкент вилоятида 221та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168та, Сурхондарё вилоятида 108та, Самарқанд вилоятида 272та, Бухоро вилоятида 103та, Навоий вилоятида 69та, Қашқадарё вилоятида 181та, Хоразм вилоятида 97тава Қорақалпоғистон Республикасида 50та масжидда адо этилди. 

      Тошкент шаҳрида 102 та масжидда 479 мингнафардан зиёдҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17мингдан зиёд,“Минор” масжидида 15мингдан зиёд фуқароларимизжам бўлдилар.

     Намозларда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, мустақиллик туфайли исломий қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиши, диний эътиқод эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва эзгулик ишларига Муҳтарам Юртбошимизтомонидан берилаётган юксак эътиборга шукроналик билдирдилар ва дуолар қилдилар.

   Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 минг 932 нафарички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди. Ички ишлар вазирлигива бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ҳайит намозини жойларда тартибли, тинч-осойишта ўтиши таъминланди.

       Муборак Рамазон ойи давомида ҳамда Ҳайит байрамимуносабати билан:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига 9 миллиард сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди. Жойларда:

65 мингдан зиёд ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга 7 миллиард 507 миллион сўмлик; 7679 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, нуроний кексаларга 787 миллион сўмлик; 68 та «Меҳрибонлик», «Мурувват» ва «Саҳоват» уйларига 599 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Халқимиз эҳтиёжи учун 118 млн.сўмлик диний-маърифий мазмундаги китоблар етказилдива бу ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 миллиард 8 миллион сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди. Юртимиздаги 632 тамуқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, 935 татарихий обидалар ҳамда 9348 тақабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

     Халқимиз, айниқса оқсоқоллар, нуроний онахонлар ва ёшларимиз жаннатмакон юртда яшаётганидан, унда тинчлик, тартиб-интизом, барака ҳамда Давлат раҳбаримиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли хайрли ишларданғурурланиб, хурсандчилик кўз ёшлари билан дуолар қилмоқдалар.

    Рамазон ҳайити муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар ҳамда диний соҳа вакиллари, имом-хатиблар иштирокида ташкил этилган 500 дан ортиқ чиқишлар марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари, Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб борилмоқда.

      Шу ўринда, Муҳтарам Президентимизнинг шахсий ташаббуслари билан қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган Тошкент шаҳрида Сузук ота ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги, Термиз шаҳрида ат-Термизий номидаги замонавий услубда бунёд этилган жоме масжидлари, Наманган шаҳрида Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юртининг замонавий ўқув биноси, спорт мажмуаси ва Анжуманлар заллари Рамазон ойи давомида халқимизга туҳфа сифатида фойдаланишга топширилди. Бу эса юртимизда жуда катта мамнуният билан кутиб олинди. 

     Яна бир маълумот,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ташкил этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига шу бугун, Ҳайит байрами куни дастлабки маълумотларга кўра, 9 млрд. 371 млн. 682 минг 657 сўм маблағ келиб тушди (улардан 6 млрд. 332 млн. сўми хайрия ва 3 млрд.  39 млн. сўми Закот ва Фитр маблағларидир).Мазкур маблағларнинг тасарруфи шаффофлик асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.

    Шу ўринда, Рамазон ҳайити арафасида амалга оширилган муҳим бир эзгу ташаббусга эътиборингизни қаратмоқчимиз:

     Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик ва меҳр-оқибат, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

        Фармонга мувофиқ, содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 575 нафарфуқаро афв этилди.

     Уларнинг 361 нафари жазодан тўлиқ озод қилиниб, ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига қайтарилди, шунингдек, 214 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазо муддатлари қисқартирилади.

  Шуни алоҳидатаъкидлаш жоизки, куни кеча Президентимизнингтопшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди.Мазкур инсонпарварлик ҳаракатлари давлатимизнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам фуқаролар учун ғамхўрлигининг ёрқин мисолидир.

     Умуман олганда, жиноятга қўл урган, боши деворга теккандан сўнг адашганлигини тушуниб етиб, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб ва тузалиш йўлига ўтган одамларни афв этиш, уларни кечириш, жамият учун фойдаси тегадиган инсон бўлиши учун имконият бериш – муқаддас динимиз таълимотларида ҳам таъкидланади.

Шу ўринда маълумот учун:

       Умра – 2018-2019 мавсумида 27 минг 380 нафар ўзбекистонлик зиёратчи умра ибодатини адо этди. Шундан         5 минг 500 нафари муборак Рамазон ойига тўғри келди. Улардан 690 нафариҲайит намозини Маккаи мукаррамада, Каъбатуллоҳда адо этишди.

      Зиёратчиларга мавсум давомида 22 нафардан иборат ишчи гуруҳи, 133 нафар шифокор ва  25 нафар ошпаз хизмат кўрсатди. Ҳар бир гуруҳга биттадан тажрибали гуруҳ раҳбари бириктирилди.

     Эслатиб ўтамиз, Ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари бошланиши муносабати билан Умра сафарига юбориш ишлари Ҳаж ибодати тугагандан сўнг амалга оширилади.

     Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизниДин ишлари бўйича қўмита номидан меҳр-оқибат, саховат ва шукроналикбайрами – Рамазон ҳайити билан самимий қутлаймиз!

Эътиборингиз учун раҳмат!

Саломат бўлинг!