Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига келди

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди. Бу ҳақида Ўзбекистон республикаси Президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Аэропортда томонларнинг қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилди. 

Шавкат Мирзиёев эртага Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказади.

УзА

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-24-68

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як