Туркия элчиси билан мулоқот

        Куни кеча, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурайё Эр жаноблари Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди. Меҳмет Сурайё Эр Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов ва муфтий Усмонхон Алимов билан мулоқот ўтказди.

     Учрашувда Меҳмет Сурайё Эрнинг элчилик даврида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланиши, бунда элчи жанобларининг саъй-ҳаракатлари катта бўлиши билдирилди.

        Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов элчи жанобларини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, икки қардош халқлар азалдан дўст бўлгани, охирги йилларда ушбу дўстлик янада  мустаҳкамланаётганини билдирди. Шунингдек, раис зиёрат туризмини ривожлантириш, “Ҳаж-Умра” тадбирларини ташкил этиш, диний соҳа ходимларининг малакасини ошириш борасида ўзаро тажриба алмашиш ҳар жиҳатдан фойдали бўлишини таъкидлади.

          Ўз навбатида элчи жаноблари ўтган икки ярим йил ичида Ўзбекистон ва Туркия давлатлари алоқалари янги босқичга кўтарилгани, кўп томонлама алоқалар ривож топгани, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда келишувларга эришилганини алоҳида қайд этди. Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва илмий мактаблар иш бошлаганини алоҳида эътироф этди. Мана шу мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ахборот ресурс марказларининг фаолиятини янада ривожлантиришга яқиндан ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

            Мулоқотда томонлар диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга оид турли масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

            Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

ДИҚ Матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як