Саудия Арабистонининг Маккаи мукаррама шаҳрида “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Ўзбекистондан борган вакиллар билан бирга, Саудиядаги ватандошлар, талабалар иштирок этган. 

    Маросимда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Фонд раҳбари Искандар Халилов “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилиши, хайрия ишлари ва янги лойиҳалари ҳақида маълумот бердилар. 

      Шунингдек, Фонд фаолиятига бағишланган баннерлар, истиқболли лойиҳалар альбоми, буклетлар тарқатилди.

   Саудия Арабистонидаги ватандошлар Фонд томонидан амалга оширилган ишлардан жуда ҳам мамнун эканликларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.

 

 

ДИҚ Матбуот хизмати