Яхши ниятлар ила Ўзбекистондан Умра зиёратларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига муборак сафарга чиққан Тошкент шаҳри 48, 49, 50  ҳамда Тошкент вилояти 8 ва 9 гуруҳларидаги юртдошларимиз Жидда халқаро аеропортидан Мадина шаҳридаги “Зам-зам пуллман” меҳмонхонасига жойлшиб, мазкур шаҳарда 3 кун давомида зиёратларидан сўнг асосий Умра ибодатини бажариш учун Макка шаҳрига етиб келдилар.

     Маккада улар қулай, Масжид ал-Ҳарамдан атиги 800 метр масофадаги "Аброж ал-Кисва" меҳмонхонасига жойлашиб, озгина дам олганларидан сўнг Ҳарам масжидига бориб Умра ибодатини тўла-тўкис адо этиб келди.

      Тошкент шаҳри 48, 49, 50  ҳамда Тошкент вилояти 8 ва 9 гуруҳларидаги зиёратчилар учун Макка шаҳридаги “Жабалус Савр”, “Жабалур Роҳма”, “Жабалун Нур” тоғлари ҳамда Мино, Муздалифа каби диққатга сазовор жойларга саёҳат ташкил этилди. Саёҳат мобайнида зиёратчиларга Тошкент вилояти 8 гуруҳ раҳбари, Зангиота тумани бош имом-хатиби Ғайбулла қори Мадалимов томонидан мазкур муқаддас тоғлар ва муборак жойлар тарихи, Макка шаҳрининг фазилати, зиёрат одаблари ҳақида маърузалар қилиб берилди.

    Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар томонидан зиёрат қилиш асносида дуолар ижобат бўладиган ушбу манзилларда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, осмонимиз мусоффолиги йўлида тинмай меҳнат қилаётган муҳтарам Юртбошимиз ҳамда самимий халқимиз ҳақларига кўплаб дуолар қилинди.

           Ўзбекистондан САПга умра амалини бажариш учун зиёратчиларнинг келиши давом этмоқда.

 

 

Макка шаҳридаги ишчи гуруҳи