“Вақф: моҳияти ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида видеосеминар

    2018 йил 4 декабрь куни юртимизда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ва соҳа ходимларининг билим савиясини ошириш, диний-маърифий йўналишдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида “Вақф: моҳияти ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида видеосеминар ташкил этилди.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан ташкил этилган мазкур семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди ходимлари, республикадаги барча имом-хатиблар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

     Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сонли «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти ва фонд томонидан илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар ҳақида айтиб ўтилди.

       Шунингдек, семинарда “Вақф” тушунчаси, вақф мулкларининг ижтимоий аҳамияти, юртимизда вақф мулклари тасарруфи тарихи ва ҳозирги замон, “Вақф” хайрия жамоат фондининг ижтимоий лойиҳалари каби мавзулар муҳокама қилинди.

      Мазкур семинарда кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашиш “Вақф” фондининг асосий мақсади экани, ўз навбатида ушбу фонднинг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқларини амалга оширишлари учун яна бир имконият бўлгани қайд этилди.

     Республика миқёсида ўтказилган ушбу видеосеминарда ҳудудлардан қатнашаётган иштирокчилар ҳам мавзулар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

      Семинар якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти, бугунги кунгача амалга оширилган хайрия ишлари, тадбирлар ва лойиҳаларнинг амалий ифодаси акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

 

 

 

ДИҚ Матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як

СЎРОВНОМА

Сайт хакидаги фикрингиз кандай?