2018 йил 25октябрь, соат 15:00, Ўзбекистон Миллий матбуот маркази

 

    2006 йил 26 августдаги Президент Фармонига асосан “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилган.

     Ҳозирда Ҳаж ва Умра зиёратларининг ташкилий ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июнь кунидаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҳамда 28 декабрдаги 1031-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарорлари асосида амалга оширилмоқда.

   Авваллари фуқароларимиз умра сафарига бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди. 

    Дастлабки муҳим янгилик шундан иборатки, энди юртимиз фуқароларининг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида Раҳбарият кўрсатмаси ва жамоатчилик кенгаши қарори асосида Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланди.

     Қолаверса авваллари узоқ навбат кутиб умра зиёратига борган фуқаролар 13 650 000 сўм миқдорида пул тўлаган ҳамда уларга Макка ва Мадина шаҳарларида яратилган шарт-шароитлар бугунги кунда таклиф этилаётган хизмат туридан анча паст ва қиммат бўлган.

     Масалан: 2016 ва 2017 йилларда Макка ва Мадина шаҳарлардаги меҳмонхоналар 2 ва 3 юлдузли бўлиб, Икки Ҳарам масжидлари оралиғидаги масофанинг узоқлиги ҳамда зиёратчиларнинг меҳмонхана ошхонасида овқатланиш имкониятлари замон талабларига жавоб бермаган.

      Энди эса Жамоатчилик кенгаши томонидан Умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар-бир фуқаро учун тўланадиган маблағ қиймати 5 804 000 сўм (бориш-келиш авиачиптасидан ташқари)  миқдорда арзон бўлишига эришилди. Мазкур маблағга Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмий визаси, Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона, ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланадиган таомлар, 24 соатлик бепул тиббий хизмат, мамлакатимиз рамзлари тушурилган махсус либос, ибодат қўлланмаси, бейжик, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритилган. (Тошкент – Жидда – Тошкент авиачиптаси нархи 5 096 000 сўм)

    Шу билан бирга, ҳозирги кунда умра сафарига бориш истагида бўлган фуқароларимизнинг кўп йиллик навбатини бартараф этиш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда турли хорижий йўллар (ҳавфсизлик кафолатланмаган тур фирмалар) орқали мамлакатдан чиқиб кетишларини олдини олиш мақсадида Умра мавсумини йил давомида ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Матбуот хизмати(www.religions.uz)

 Мурожаат учун телефон: 712391383