Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб 10-13 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Шайх Аҳмад Таййиб тўрт кунлик сафар мобайнида юртимизда бўлаётган ислоҳотлар, хусусан диний соҳада амалга оширилаётган янгиликлар билан танишди. 
Миср Бош имоми ўз сафари сўнгида кейинги йил Ал-Азҳар университетида Имом Абу Мансур Мотуридий илмий фаолиятига бағишланган халқаро конференция ўтказиш режасини маълум қилди. Режадаги ушбу конференция икки давлат уламолари, бутун исломий ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилиши айтиб ўтилди.
          Шайх Аҳмад Таййиб таъкидлашича, Самарқанд заминида дунёга келган Абу Мансур Мотуридий Ислом динининг буюк мутафаккирларидан бўлиб, у Ислом дини ақидасини пок сақлаш, оқимларга қарши кураш борасида бор имкониятини сарфлаган. 
         Ҳатто у киши инсонлар орасида “Ҳидоят имоми”, “Ҳидоят олими”, “Мутакаллимлар имоми” каби номларга эга бўлган. Ал-Азҳар университети мана шундай Ислом дини моҳиятини ўз фаолиятларида амалий намоён қилиб берган буюк имомларнинг илмий меросларини ўрганишга доим тайёр, эканини айтиб ўтди. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди.

Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш 
ахборот-таҳлил маркази