Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси вакиллари ҳамда бир гуруҳ олим ва профессорлар тумандаги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда бошқа соҳа вакиллари билан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида учрашув ўтказишди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда миллий қадрият ва урф-одатларимизга содиқлик, аввало она Ватанга муҳаббат, юрт тинчлиги, мамлакатимизда инсон манфаати учун олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, диний бағрикенглик ва ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш оқибатлари ҳамда шукроналик туйғулари ҳақида сўз борди.