Диншунослик экспертизаси бўлими ходимларининг функционал вазифалари

 

I. Бўлим бошлиғининг функционал вазифалари

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
20 январдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 10-сон қарор ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Бўлимга алоқадар ҳужжатларни ижросини таъминлаш юзасидан бўлим ходимларига тақсимот қилади;

Бўлим фаолиятига дахлдор маълумотлар ҳамда экспертлик хулосалари юзасидан таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

Бўлимга юклатилган вазифалар доирасида қўмита номидан вакилликни таъминлаш ва музокаралар олиб боради;

топширилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг бошқа бўлимлари билан мунтазам тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилади;

бўлим ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, ҳақ тўлашни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, бўлим ходимларини рағбатлантириш ва маъмурий жазо бўйича чора кўриш юзасидан таклифлар киритади;

Қўмита раисининг топшириқларини ўз ваколат доирасида вақтида бажаради;

қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифалар ва масалаларнинг ижро этади;

 

II. Бўлим бош мутахассисининг функционал вазифалари

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материаллар юзасидан экспертлик хулосаларини тайёрлайди;

Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга зид бўлган динлараро ва миллатлараро тотувликнинг бузилиши, диний ақидапарастлик ва экстремизм ғояларини тарғиб қилувчи маҳсулотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида бозорлар, масжидлар атрофи, шоҳбекатлар, хиёбонлар, вокзаллар, ерости ўтиш йўлаклари ва бошқа аҳоли кўпроқ йиғиладиган жойларда рейдлар ўтказиб бориш;

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ҳукумат ҳужжатлари ҳамда фуқаро мурожаатлари бўйича маълумотлар базасини юритиш ва шакллантириш;

республикамизда чоп этилган диний мазмундаги адабиёт, видео, аудио, компьютер маҳсулотларни ишлаб чиқарилган йиллари бўйича маълумотларни доимий янгилаб бориш ҳамда республикада чоп этилаётган диний мазмундаги босма нашрлар юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш;

Интернетнинг “UZ” домен зонасида фаолият олиб бораётган сайтларда берилаётган диний-маърифий мазмундаги мақолалар мониторингини олиб бориш ҳамда маълумотнома тайёрлаш;

китоб ва медиа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи нашриёт ва босмахоналар масъуллари, даврий нашрлар муҳаррирлари учун диний мазмундаги маҳсулотлар нашр этиш ва тарқатиш тартибларига бағишланган йиғилиш ўтказиш;

юртимиздаги даврий нашрлар ва телевидение ва радиолар орқали эфирга узатиладиган диний мазмундаги материалларни нашр қилиниши ва эфирга узатилишидан олдин кўрикдан ўтказиш ва тегишли тавсиялар бериш;

вазирлик ва идоралар, давлат, жамоат ва диний ташкилотлар, корхоналар, ўқув муассасаларида ташкил этилган давра суҳбатлари, учрашувлар, семинарлар ва бошқа тадбирларда маърузалар билан иштирок этиш;

жойларда жамоатчилик асосида шакллантирилган экспертлик гуруҳларининг фаолиятини ўрганиш ва тегишли тавсиялар бериб бориш ҳамда экспертлик гуруҳлари учун Дин ишлари бўйича қўмитада қисқа муддатли ўқув-амалиётларини ташкил этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги №228-сонли Қарори билан ташкил этилган Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссияси таркибида комплекс экспертизаси ўтказишдаги йиғилишларда иштирок этиш;

бўлимнинг ярим йиллик ва якуний ҳисоботларини тайёрлаш;

 

III. Бўлим 1-тоифали мутахассисининг функционал вазифалари

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материаллар юзасидан экспертлик хулосаларини тайёрлайди;

тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга зид бўлган динлараро ва миллатлараро тотувликнинг бузилиши, диний ақидапарастлик ва экстремизм ғояларини тарғиб қилувчи маҳсулотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида бозорлар, масжидлар атрофи, шоҳбекатлар, хиёбонлар, вокзаллар, ерости ўтиш йўлаклари ва бошқа аҳоли кўпроқ йиғиладиган жойларда рейдлар ўтказиб бориш;

республикамизда чоп этилган диний мазмундаги адабиёт, видео, аудио, компьютер маҳсулотларни ишлаб чиқарилган йиллари бўйича маълумотларни доимий янгилаб бориш ҳамда республикада чоп этилаётган диний мазмундаги босма нашрлар юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш;

Интернетнинг “UZ” домен зонасида фаолият олиб бораётган сайтларда берилаётган диний-маърифий мазмундаги мақолалар мониторингини олиб бориш ҳамда маълумотнома тайёрлаш;

китоб ва медиа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи нашриёт ва босмахоналар масъуллари, даврий нашрлар муҳаррирлари учун диний мазмундаги маҳсулотлар нашр этиш ва тарқатиш тартибларига бағишланган йиғилиш ўтказиш;

вазирлик ва идоралар, давлат, жамоат ва диний ташкилотлар, корхоналар, ўқув муассасаларида ташкил этилган давра суҳбатлари, учрашувлар, семинарлар ва бошқа тадбирларда маърузалар билан иштирок этиш;

диншунослик экспертизаси бўлимидаги ҳуқуқ тартибот идоралари ва нашр ишлари бўйича ҳужжатларни рўйхатга олиш реестирини белгиланган тартибда юритиш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 228-сонлиқ қарори билан ташкил этилган Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссияси таркибида комплекс экспертизаси ўтказишдаги йиғилишларда иштирок этиш;