Ташкилий назорат ва таҳлил бўлимининг лавозим йўриқномаси

 

I. Бўлим бошлиғининг асосий функционал вазифалари

 

Бўлим фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилади, бўлим ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

Бўлимга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Қўмитада иш юритишни ташкил этиш, назорат қилиш, уларнинг бу борадаги фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш, ижро интизоми талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш, бу йўналишдаги фаолиятни тартибга солишга қаратилган бошқарув ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Қўмита иш режаларини тузади, уларнинг ижросини назорат қилади, умумлаштиради;

Қўмита Ҳайъатининг мажлислари ва Қўмита раҳбарияти ҳузурида ўтказиладиган тезкор мажлисларни ўтказилишини таъминлайди;

Қўмира раиси раҳбарлигида ташкил этиладиган ишчи гуруҳлари, шунингдек бошқа тадбирлар юзасидан ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни таҳлил ва назорат қилишни амалга оширади;

Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги статистик ҳисоботларни юритади, умумлаштириш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

Қўмитага юклатилган топшириқларнинг ижросини тўлиқ ва белгиланган муддатларда таъминлаш мақсадида ҳар бир банд, масъул ижрочи ва ижро этиш муддати алоҳида кўрсатилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади, унинг ижросини таъминлашни масъул ижрочилардан талаб қилади, текширади, таҳлил қилади ва раҳбариятга ахборот беради;

ҳужжатларнинг ижро этилиши аҳволи юзасидан раҳбариятга ахборот тақдим этиб боради ва ижроси таъминланган ҳужжатларни назоратдан олади, уларнинг муддатларини узайтиради ёки доимий назоратга олиш чора-тадбирларини амалга оширади;

иш режада белгиланган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан масъул ижрочилардан маълумотлар талаб қилиб олади, таҳлил қилади, умумлаштиради ва раҳбариятга бу ҳақда ахборот беради;

иш режа ижроси юзасидан Қўмита раҳбарияти ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилишини ташкиллаштиради, ижро аҳволи юзасидан батафсил, таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Қўмита фаолиятига доир маълумотларни, статистик ҳисоботларни умумлаштириш асосида таҳлилий маълумотлар, тўпламлар, солиштирма жадваллар тайёрлайди, натижалари юзасидан адлия органлари ва муассасаларининг фаолият йўналишларини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича зарур таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

 

II.  Бўлим бош мутахассисининг асосий функционал вазифалари

 

Қўмита марказий аппаратига келиб тушган ҳужжатларни фақат девонхона томонидан қабул қилинишини таъминлайди, рўйхатга олади, уларни қўмита марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг вазифалари ва фаолият йўналишларига қараб тақсимлайди, масъул ижрочиларга етказади;

иш юритиш бўйича ҳудудий бўлимлар фаолиятига услубий раҳбарлик қилади, Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари иш юритувчи-котибларининг фаолиятини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасининг шакллантирилганлиги ва уларни юритилишини назорат қилади;

Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатларни кўрсатилган манзилларга жўнатади;

Қўмитадан кетаётган ички ҳужжатларга махсус рақам берилишини тартибга солади ва махсус рақам билан рўйхатга олинган ҳужжатнинг бир нусхасини тегишли бўлимлар томонидан девонхонага топширилишини таъминлайди;

Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари томонидан ўз ташаббуси билан юқори турувчи идораларга тайёрланаётган ҳужжатларнинг сифатли ва бенуқсон бўлишини таъминлайди,

“Ўзархив” агентлиги билан келишилган ҳолда архивда ҳужжатларни ҳисобга олинишини ташкил этади, уларни сақлайди, ҳужжатларни илмий ва амалий қийматини экспертизадан ўтказади ва доимий сақлаш учун тақдим этади;

 

III.  Бўлим бош мутахассисининг асосий функционал вазифалари

 

Қўмита марказий аппаратида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларни ташкиллаштиради, келиб тушган ариза, таклиф ва шикоятларни ўз муддатида кўриб чиқилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси, Президент почтаси ва Халқ қабулхоналари орқали ҳамда Қўмита ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатларни ҳисобини юритади, назоратдан чиқарилишини ташкиллаштиради;

Қўмита раҳбарияти томонидан тасдиқланган жадвалга асосан Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг шахсий ва сайёр қабул қилинишини ташкил этади ва тегишли тартибда уларнинг ҳисобини юритади;

Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бўлимларга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни уларнинг тури ва соҳаси бўйича умумлаштиради ҳамда таҳлил қилади;

Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бўлимларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятини ўрганади, таҳлил қилади, бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштиради ва Қўмита раҳбариятига киритади;

ҳар ҳафтада камида бир маротаба Қўмита раҳбариятига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан тегишли маълумот тақдим этиб боради;