Диншунослик экспертизаси бўлими бошлиғининг функционал вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 
20 январдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 10-сон қарор ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Бўлимга алоқадар ҳужжатларни ижросини таъминлаш юзасидан бўлим ходимларига тақсимот қилади;
Бўлим фаолиятига дахлдор маълумотлар ҳамда экспертлик хулосалари юзасидан таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
Бўлимга юклатилган вазифалар доирасида қўмита номидан вакилликни таъминлаш ва музокаралар олиб боради;
топширилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг бошқа бўлимлари билан мунтазам тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилади;
бўлим ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, ҳақ тўлашни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, бўлим ходимларини рағбатлантириш ва маъмурий жазо бўйича чора кўриш юзасидан таклифлар киритади;
Қўмита раисининг топшириқларини ўз ваколат доирасида вақтида бажаради;
қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифалар ва масалаларнинг ижро этади.