Қўмита раисининг ўринбосари

 

Қўмитанинг, Диншунослик экспертизаси бўлими ва Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бўлими фаолиятини мувофиқлаштиради, уларда ишнинг самарали ташкил этилиши, меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади;

умумий раҳбарлик қиладиган марказ ва бўлимларнинг йиллик иш режаларини ҳамда уларнинг фаолияти бўйича чорак, йиллик ва бошқа ҳисоботларни кўриб чиқади;

Марказ ва бўлимларни кадрлар билан мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, хизмат бурчини ўташдаги камчиликлари учун маъмурий чоралар кўриш, ишга қабул қилинадиган ходимлар номзодлари бўйича раисга таклифлар киритади;

жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўриш, шунингдек, ушбу жараёнларда диний-маърифий соҳа вакилларининг иштирокини таъминлаш чораларини кўради;

республикада чиқариладиган ёки чет эллардан келтириладиган диний тусдаги маҳсулотларни (матбуот ва электрон нашрларни, аудио, видео кассеталарни, СD, DVD ва бошқа электрон ташувчиларни, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган диний материалларни) экспертизадан ўтказиш фаолиятини мувофиқлаштиради;

жойлардаги оммавий ахборот воситалари, расмий диний ташкилотлар билан биргаликда ноқонуний диний оқим ва гуруҳларнинг фаолияти, диннинг террорчилик, экстремизм ва бошқа жиноий кўринишларга зид эканлиги ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этади;

ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини жамиятга қайта ижтимоийлашувини самарали ташкил этади;

раис топшириғига кўра, давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида қўмита номидан иш юритади;

қўмитада ижро ва меҳнат интизоми назоратини олиб боради;

фуқароларни қабул қилади ҳамда уларнинг ариза ва шикоятларини ҳал этиш юзасидан тегишли бўлимларга топшириқлар беради;

фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларнинг бут сақланишига масъулдир.