Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Дин ишлари бўйича қўмитанинг
2021 йил “12” февралдаги 1-сон
Ҳайъат йиғилиш баёнига
1-илова
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил I ярим йиллик
ИШ РЕЖАСИ
т/р |
Устувор вазифалар. Ўрганиладиган масалалар мавзуси |
Ижро муддати |
Масъуллар: Раис ўринбосарлари; Таркибий бўлинма раҳбарлари; Мутахассислари |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда |
|||
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларнинг сўзсиз ва сифатли ижросини таъминлаш. |
2021 йил I ярим йиллик |
М.Комилов, Д.Ғуломова, Д.Эшнаев
А.Агзамов, Ишчи гуруҳ аъзолари |
|
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2021 йилда амалга оширишга оид “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлаш. |
2021 йил I ярим йиллик |
М.Комилов, Д.Ғуломова, Д.Эшнаев
А.Агзамов, Ишчи гуруҳ аъзолари |
Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил соҳасида |
|||
|
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини бузғунчи ғоя ва ҳаракатлар таъсиридан асраш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” деган ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш ҳамда мутаассиблик, экстремизм ва терроризмнинг асл мазмунини очиб берувчи тадбирларни ташкил этиш. |
2021 йил I ярим йиллик |
М.Комилов, Д.Ғуломова, Д.Эшнаев
К.Комилов, М.Хакимов, Б.Рустамов, Ф.Абдураҳимова |
Диний-маърифий ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари билан ишлаш соҳасида |
|||
|
Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити байрамларига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб тарзда ўтказиш. |
2021 йил I ярим йиллик |
М.Комилов
М.Хакимов, Диний-маърифий ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари билан ишлаш бўлими ходимлари |
Конфессиялар билан ишлаш соҳасида |
|||
|
Ўзбекистоннинг АҚШ Давлат департаменти халқаро диний эркинлик бўйича рейтингидаги ижобий ўрнини мустаҳкамлаш бўйича тегишли ишларни олиб бориш. |
2021 йил мунтазам |
М.Комилов
Б.Қодиров, Конфессиялар билан ишлаш бўлими ходими |
Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш соҳасида |
|||
|
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази тингловчилари учун мустақил онлайн малака ошириш бўйича портфолио тизимини жорий этиш. |
2021 йил мунтазам |
М.Комилов,
Б.Рустамов, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими ходимлари |
|
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва олий диний таълим муассасаларини кредит-модуль тизимига ўтказиш ва ўқув жараёнини шу асосда ташкил этиш. |
2021 йил мунтазам |
М.Комилов
Б.Рустамов, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими ходимлари |
Халқаро алоқалар соҳасида |
|||
|
Афғонистон томони билан Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ҳадис илмининг буюк намоёндалари Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг меросини ҳамкорликда ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилган анжуман ва давра суҳбати ўтказиш. |
2021 йил май |
М.Комилов
М.Жалилов, Халқаро алоқалар бўлими ходимлари |
Диншунослик экспертизаси соҳасида |
|||
|
Ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари томонидан юборилган диний мазмундаги материаллар юзасидан экспертлик хулосаларини тайёрлаш. |
2021 йил мунтазам |
Д.Эшнаев
Б.Соипов, Диншунослик экспертизаси бўлими ходимлари |
|
Нашриётлар ва фуқаролар томонидан чоп этилиши режалаштирилган диний мазмун ва моҳиятга эга маҳсулотлар юзасидан экспертлик хулосаларини тайёрлаш. |
2021 йил мунтазам |
Д.Эшнаев
Б.Соипов, Диншунослик экспертизаси бўлими ходимлари |
Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати соҳасида |
|||
|
Соҳага оид ислоҳотлар, янгилик ва ўзгаришлар ҳамда муҳим тадбирлар юзасидан матбуот анжумани, брифинг, видеобаёнот ва пресс-турлар ташкил этиш. |
2021 йил мунтазам |
М.Комилов, Д.Эшнаев
И.Маърупов, Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати ходимлари |
Зиёрат туризмини ривожлантириш соҳасида |
|||
|
Зиёрат туризмини тарғиб қилиш доирасида презентацион материаллар тайёрлаш. |
2021 йил март |
М.Комилов
Ҳ.Хасанов, Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими ходими |
Хотин-қизлар билан ишлаш соҳасида |
|||
|
Жойларда фаолият юритаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, отинойиларнинг билимларини ошириш, иш самарадорлигини янада ошириш учун ёрдамчи услубий қўлланма тайёрлаш. |
2021 йил мунтазам |
Д.Ғуломова
Ф.Абдурахимова, Хотин қизлар билан ишлаш бўлими ходимлари |
Қўмитанинг 2021 йил I ярим йилликда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича таклифлари |
|||
Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил соҳасида |
|||
|
Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини хорижий экспертлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари билан муҳокама қилиш. |
2021 йил мунтазам |
Д.Эшнаев
К.Комилов, Б.Қодиров Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази ходимлари |
|
Ўзбекистондаги диний-ижтимоий вазият ва хорижий давлатлардаги диний-ижтимоий жараёнлар бўйича ахборот-таҳлилий маълумотнома тайёрлаш. |
2021 йил мунтазам |
Д.Эшнаев
К.Комилов, Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази ходимлари |
Диний-маърифий ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари билан ишлаш соҳасида |
|||
|
Долзарб мавзуларга бағишланган умум профилактик тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари ҳамда халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган, нотиқ имом-хатибларини жума намози ва маҳаллий аҳоли билан учрашувлар ўтказиш учун Республиканинг чекка ва чегара олди ҳудудларига хизмат сафарини ташкил этиш. |
2021 йил алоҳида режа асосида |
М.Комилов
М.Хакимов, Диний-маърифий ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари билан ишлаш бўлими ходимлари
|
Конфессиялар билан ишлаш соҳасида |
|||
|
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгаши фаолиятини ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойларда фаолият олиб бораётган турли конфессиялар вакилларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш. |
2021 йил май |
М.Комилов
Б.Қодиров, Конфессиялар билан ишлаш бўлими ходими |
Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш соҳасида |
|||
|
Диний таълим муассасаларини масофавий таълим ва видеоконференция жиҳозлари билан таъминлаш (рақамлаштириш) ҳамда таълим муассасалари ўқув дастурларига мувофиқ ўтиладиган дарсларни ёзиб олишни ташкил этиш. |
2021 йил апрель |
М.Комилов
Б.Рустамов, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими ходимлари |
|
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти бўйича мониторинг олиб бориш. |
2021 йил мунтазам |
М.Комилов,
Б.Рустамов, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими ходимлари |
|
Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот марказларининг ўқув-услубий, илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Илмий-услубий кенгаш йиғилишларини ташкил этиш. |
2021 йил ҳар чоракда |
М.Комилов,
Б.Рустамов, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими ходимлари |
|
Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчи курс талабаларини ишга жойлашувига кўмаклашиш. |
2021 йил мунтазам |
М.Комилов,
Б.Рустамов, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими ходимлари |
|
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида диний соҳа ходимларининг билим ва савиясини оширишга қаратилган ўқув-машғулотларини ташкил этиш. |
2021 йил мунтазам |
М.Комилов,
Б.Рустамов, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими ходимлари |
Халқаро алоқалар соҳасида |
|||
|
Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегацияларининг Қўмита раҳбарияти билан учрашувларини мутасадди ташкилот ва идоралар билан мувофиқлаштириш ҳамда уларни ташкил қилиш. |
2021 йил мунтазам |
М.Комилов
М.Жалилов, Халқаро алоқалар бўлими ходимлари |
|
Ўзбекистон вакилларининг, хусусан исломшунос ва диншунос олимлар, тадқиқотчиларнинг диний соҳага оид халқаро тадбирларга (конференция, семинар, симпозиум, учрашув, Қуръон мусобақаси ва ҳ.к.) бориши ёки онлайн тарзда иштирок этиши билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш. |
2021 йил мунтазам |
М.Комилов
М.Жалилов, Халқаро алоқалар бўлими ходимлари |
Диншунослик экспертизаси соҳасида |
|||
|
Китоб ва медиа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи нашриёт ва босмахоналар масъуллари, даврий нашрлар муҳаррирлари учун диний мазмундаги маҳсулотлар нашр этиш ва тарқатиш тартибларига бағишланган йиғилиш ўтказиш. |
2021 йил мунтазам
|
Д.Эшнаев
Б.Соипов, Диншунослик экспертизаси бўлими ходимлари |
Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати соҳасида |
|||
|
Рамазон ойи олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ташкил этиш. |
2021 йил апрель |
М.Комилов
И.Маърупов, Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати ходимлари |
|
Жамиятда юз бераётган ўзгаришлар, янгиликлар, ислоҳотларга тезкор муносабат билдириш, турли ижтимоий иллатларга қарши курашиш, шунингдек, ислом динининг инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларини аҳоли, хусусан, ёшларга етказиш мақсадида махсус интервьюлар тайёрлаш. |
2021 йил мунтазам |
М.Комилов
И.Маърупов, Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати |
Зиёрат туризмини ривожлантириш соҳасида |
|||
|
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Туркия Дин ишлари бошқармаси ўртасида зиёрат туризм бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаш. |
2021 йил февраль |
М.Комилов
Ҳ.Хасанов, Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими ходими |
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларини мақсадли ўрганиш ва натижасини Ҳайъат мажлисларида кўриб чиқиш |
|||
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416 Фармони ижросини ўрганиш. |
2021 йил май |
М.Комилов, Д.Ғуломова, Д.Эшнаев
А.Агзамов Ишчи гуруҳи аъзолари |
|
Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ижросини ўрганиш ва натижалари бўйича тегишли материалларни тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш. |
2021 йил июнь |
М.Комилов, Д.Ғуломова, Д.Эшнаев
А.Агзамов Ишчи гуруҳи аъзолари |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорлари ижросини мақсадли ўрганиш
|
|||
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотурудий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мақсадли ўрганиш. |
2021 йил март |
М.Комилов, Д.Ғуломова, Д.Эшнаев
А.Агзамов, Қўмитанинг барча таркибий бўлинма раҳбарлари |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мақсадли ўрганиш. |
2021 йил апрель |
М.Комилов, Д.Ғуломова, Д.Эшнаев
А.Агзамов, Қўмитанинг барча таркибий бўлинма раҳбарлари |
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Ўзбекистон халқаро ислом академиясини ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 466-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини мақсадли ўрганиш. |
2021 йил июнь |
М.Комилов, Д.Ғуломова, Д.Эшнаев
А.Агзамов, Қўмитанинг барча таркибий бўлинма раҳбарлари |
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Дин ишлари бўйича қўмитанинг
2021 йил “12” февралдаги 1-сон
Ҳайъат йиғилиш баёнига
1-илова
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил I ярим йиллик
ИШ РЕЖАСИ