Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғининг
функционал вазифалари

Дин ишлари бўйича қўмита зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи ўз ваколати доирасида республикамиз ва чет эллардаги турдош давлат муассасалари, диний ташкилотлар ўртасида зиёрат туризми ҳамда маданий ва маърифий соҳаларда алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш масаласида раҳбариятнинг топшириғи ва кўрсатмаларига мувофиқ ишларни ташкил қилади.
Республикага хориждан зиёрат туризми бўйича ташриф буюраётган меҳмонларнинг сафар дастурини тайёрлайди, ташрифларни мувофиқлаштиради ва ҳужжатларини расмийлаштиради. Кутиб олиш, кузатиш ва республика бўйлаб сафарда ҳамроҳлик қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
Республика ҳудудидаги хорижий элчихоналар, ваколатхоналар, ташкилотлар билан зиёрат туризмига оид масалалар бўйича алоқада бўлади;
Давлат идоралари ва вазирликлари томонидан хорижий делегация аъзоларининг зиёрат туризми бўйича Ўзбекистонга ташрифи юзасидан билдириладиган таклифларини ўрганади ҳамда ўзаро учрашувлар ташкил қилади.
Ўзбекистонда зиёрат туризм йўналишларини ривожлантириш, уларни паспортлаштириш, объектлар бўйича ягона миллий реестрларни шакллантиришга йўналтирилган ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иш олиб бориш;
Хорижий турдош ҳамкор ташкилотлар билан зиёрат туризми соҳасида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, бу соҳадаги етакчи хорижий ташкилотлар делегацияларини юртимизга ташрифларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Ўзбекистоннинг туризм соҳасида тартибга солувчи универсал халқаро конвенциялар ва битимлардаги иштироки, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни жорий этишда қатнашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “йил” муносабати билан давлат дастурларига киритилаётган мавзулар бўйича жойларда ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этади.
Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.