Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Дин ишлари бўйича қўмитанинг
2022 йил “5” январдаги 1-сон
Ҳайъат йиғилиш баёнига
1-илова
т/р |
Амалга ошириладиган устувор вазифалар |
Ижро муддати |
Масъуллар |
|
Ўзбекистон Республикасининг янги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш. |
2022 йил мунтазам |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш. |
2022 йил мунтазам |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
Диний мутаассиблик ва экстремизм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш. |
2022 йил мунтазам |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
Жамиятда диний-маърифий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ушбу жараёнларда диний-маърифий соҳа вакилларининг иштирокини кенгайтириш. |
2022 йил мунтазам |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
Давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш. |
2022 йил мунтазам |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
Фуқароларнинг хорижий давлатларга ва чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш. |
2022 йил мунтазам |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини бузғунчи ғоя ва ҳаракатлар таъсиридан асраш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” деган ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш ҳамда мутаассиблик, экстремизм ва терроризмнинг асл мазмунини очиб берувчи тадбирларни ташкил этиш. |
2022 йил мунтазам |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
Рамазон ойи ва Ҳайит байрамларига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб тарзда ўтказиш. |
2022 йил апрель-май |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги конфессиялар ишлари кенгаши фаолиятини такомиллаштириш. |
2022 йил мунтазам |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
Миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тузилган идоралараро ҳайъат фаолияти самарадорлигини ошириш. |
2022 йил мунтазам |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
“Меҳр” дастури доирасида мамлакатимизга олиб келинган шахслар билан маънавий-маърифий ишларни олиб бориш. |
2022 йил ҳар чоракда |
Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳудудий бошқармалар |
|
Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот марказларининг ўқув-услубий, илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Илмий-услубий кенгаш фаолиятини мунтазам ташкил этиш. |
2022 йил ҳар чоракда |
Диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими |
|
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида диний соҳа ходимларининг билим ва савиясини оширишга қаратилган ўқув-машғулотларининг ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда режа асосида малака ошириш ўқувларини ташкил этиш. |
2022 йил мунтазам |
Диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими |
|
Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегациясининг Туркияга амалий сафарини ташкил қилиш, сафар давомида Туркия Республикаси Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандумлар имзоланишини таъминлаш. |
2022 йил январь-февраль |
Халқаро алоқалар бўлими |
|
Ал-Aзҳар мажмуаси тадқиқотчилари ўртасида Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказиш режалаштирилган танлов Низомини Миср томони билан мувофиқлаштириш, танловни ўтказиш. |
2022 йил январь-июнь |
Халқаро алоқалар бўлими |
|
Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги ўртасида ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланишини ташкил қилиш. |
2022 йил март |
Халқаро алоқалар бўлими |
|
Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳага масъул илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда “Шарқ алломаларининг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро конференция ўтказиш. |
2022 йил май |
Халқаро алоқалар бўлими |
|
Зиёрат туризми ва алломаларимиз меросини тарғиб қилишга оид альбом-проспектлар, китоб, рисолалари ва тарғибот видеороликларини тайёрлаш. |
2022 йил май |
Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими |
|
“Етти Пир зиёратгоҳлари” дирекциясини ташкил этиш чораларини кўриш. |
2022 йил июнь |
Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими |
|
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши йиғилишларини ўтказиш, Умра-2022 ва Ҳаж-2022 (хорижий хаж зиёратчиларга чекловлар бекор қилинган тақдирда) дастурини Саудия Арабистони Подшоҳлиги карантин талаблари асосида йўлга қўйишда кўмак кўрсатиш. |
алоҳида |
Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими |
|
Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудларда янгитдан ташкил этилган бошқармаларининг етакчи мутахассислари билан жойлардаги Тарғибот гуруҳи аъзолари ишларини мувофиқлаштириб бориш. |
2022 йил мунтазам |
Хотин-қизлар билан ишлаш ва Тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими |
|
Худудларда фаолият юритаётган етакчи мутахассислар ва маҳалла отинойиларининг билимларини чуқурлаштириш, иш самарадорлигини янада ошириш учун ёрдамчи услубий қўлланма тайёрлаш. |
2022 йил мунтазам |
Хотин-қизлар билан ишлаш ва Тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими |
|
Дин соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан келиб чиқиб, тизим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш механизмини такомиллаштириш. |
2022 йил мунтазам |
Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати |
|
Соҳага оид ислоҳотлар, янгилик ва ўзгаришлар ҳамда муҳим тадбирлар юзасидан матбуот анжумани, брифинг, видеобаёнот ва пресс-турлар ташкил этиш. |
2022 йил мунтазам |
Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати |
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 612-сон қарори ижросини мақсадли ўрганиш ва муҳокама қилиниши юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш. |
2022 йил апрель |
Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотрудий халқаро илмий-тадкикот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мақсадли ўрганиш. |
2022 йил май |
Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими |
|
“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида Қўмитага белгиланган вазифаларни бажарилишини таҳлилий ўрганиш. |
2022 йил мунтазам |
Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими |