Бош юрисконсультнинг функционал вазифалари

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг (кейинги ўринларда – Қўмита деб юритилади)ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда қатнашади;

Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда қатнашади;

Қўмитанинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда қатнашади;

мустақил ёки бошқа бўлинмалар билан биргаликда экспертизадан ўтказиш ва Қўмита билан келишиш учун тақдим қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга бош юрисконсульт томонидан Қўмитанинг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

Қўмита фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

Қўмитага келиб тушган ва Қўмитанинг ўзи томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;

Қўмитанинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, Қўмита Бош директорига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;

Қўмита раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Қўмита ва унинг тизимига кирадиган бўлинмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда қатнашади;

Қўмита фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;

Қўмита ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга Қўмита фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;

Қўмитада ва унинг тизимига кирувчи бўлинмаларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритади, зарур ҳолларда ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади;

Қўмита раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга бош юрисконсульт томонидан Қўмитанинг бошқа ваколатли бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

мустақил равишда ёки бошқа бўлинмалар билан биргаликда Қўмитанинг буйруқлари, фармойишлари ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

Қўмитада ва унинг тизимига кирадиган бўлинмаларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;

Қўмитанинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Қўмита, унинг тизимига кирадиган бўлинмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, шикоятлар ва бошқа мурожаатларни кўриб чиқади;

Қўмитада бошқарув тизимини такомиллаштириш, Қўмита тизимига кирадиган бўлинмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

Қўмитада меҳнат ҳақидаги қонунга риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоавий шартнома, жамоавий битим ва бошқаларни) ишлаб чиқишда қатнашади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;

бошқа бўлинмалар билан биргаликда Қўмита томонидан шартномалар тайёрланиши ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлари бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга бош юрисконсульт томонидан Қўмитанинг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

Қўмита томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

Қўмитанинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва Қўмитага нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда қатнашади, Қўмитада талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;

Қўмитанинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида қатнашади;

Қўмита тизимига кирадиган бўлинмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, бош юрисконсульт фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;

қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини Қўмита тизимига кирадиган бўлинмаларга етказади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.