Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғининг
функционал вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг бўлим ходимлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;
бўлимнинг йиллик иш режасини тузиб, фаолият йўналишларини белгилаш ҳамда вазифаларни тақсимлаш;
Давлат раҳбари, ҳукумат қарорлари, фармонлари ҳамда раҳбарият томонидан ўтказилган мажлислар баённомалари, дастурларда белгиланган тегишли вазифалар ижроси учун бўлим ходимларини белгилаш;
бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари (кейинги - ўринларда бош отинойилар) билан ишлашни такомиллаштириш бўйича чора-табирлар белгилашда тавсиялар бериш;
давлат органлари ва муассасалари билан республика ҳудудида расмий фаолият кўрсатаётган отинойилар ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилишини таъминлаш; 
хотин-қизлар иштирокидаги исломий-маърифий тадбирларда ўқиладиган маърузалар Ўзбекистон ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсати, жамият тараққиётининг долзарб масалалари билан мувофиқ бўлишини назорат қилиш; 
отинойиларнинг ОАВ долзарб мавзуларда чиқишлар қилиши, улар муаллифлигида рисола ва китобларни нашр этиш, медиа маҳсулотлар тайёрлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб бориш;
раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар ижроси, турли ташкилотлар ва фуқаролар мурожаати бўйича бўлим томонидан тайёрландиган ҳисобот ва хат ёзишмаларини назорат қилиш;
бўлим фаолиятига доир ҳисоботларни тайёрлаш.