Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати бўлим бошлиғининг функционал вазифалари

Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати бўлим бошлиғининг функционал вазифалари

Қўмита ахборот хизмати раҳбари ахборот хизмати фаолиятини бошқаради ва унга юклатилган вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди, жумладан: Қўмита раҳбари билан бирга Қўмита ахборот фаолияти умумий стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқади;
Қўмита раҳбарини минтақавий ОАВлари фаолияти ва Қўмита фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг аҳволи ҳақида тезкор хабардор қилади;
PR-компанияларни истиқболли режалаштириш ва оммавий ахборот воситалари орқали Қўмита фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни тезкор режалаштиришда қатнашади;
минтақавий муаммолар бўйича қисқача ахборот хабарларини мунтазам равишда тақдим этади (даврини белгилаш мақсадга мувофиқ, масалан, ҳафтада 1 марта);
Қўмита раҳбарини минтақадаги ваколат доирасига кирадиган масалалар борасида ахборотга оид вазият ҳақида мунтазам равишда хабардор қилади;
босма ОАВларида ахборот ва тематик мақолалар концепцияси ҳамда режасини ишлаб чиқади;

расмий хабарлар, матбуот ахборотлари ва Қўмита фаолиятига тегишли, ОАВлари учун ва иш вақтида зарур бўлган бошқа ахборот материаллари матнини тайёрлайди;

оммавий ахборот воситаларига Қўмита фаолияти, Қўмита раҳбарининг эълон қилинадиган қарорлари, фармойишлари, мақсадли дастурлар, шунингдек, бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича ишни ташкил этади ва назорат қилади;

ОАВлари, бошқа ташкилот ва фуқароларнинг Қўмита фаолияти тўғрисидаги сўровларига жавоб тайёрлайди;

Қўмита фаолиятини ёритувчи минтақавий ОАВларининг журналистларига услубий ёрдам кўрсатади;

матбуот конференциялари, брифинглар, интервью ва фуқаролар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар билан учрашувлар ўтказилишини ташкил этади;

оммавий ахборот воситаларида Қўмита вакилларининг чиқишларини таъминлайди;

ОАВларида материалларни жойлаштириш ҳақида Қўмита раҳбарияти билан келишади;

Қўмита веб-сайтида жойлаштириш учун ахборот тайёрлайди;

ОАВларида Қўмита фаолияти тўғрисидаги хабарлар мониторинги ва таҳлилини ўтказади;

Қўмита фаолияти тўғрисидаги эълон қилинган хабарларнинг ишончлилиги текширувини амалга оширади. Зарурат бўлган ҳолда, тушунтириш хатлари ва раддиялар тайёрлайди;

ахборот хизмати тузилмаси, штатлар жадвали, ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича таклифларни Қўмита раҳбарига тақдим этади;

ахборот хизмати ходимларини тақдирлаш ва уларга нисбатан интизомий чораларни қўллаш, шунингдек, ахборот хизматига шартнома асосидаги ишларга ҳақ тўлаш учун молиявий маблағ ажратиш ҳақида Қўмита раҳбарига таклифлар киритади;

ахборот хизмати ходимлари лавозим мажбуриятларини белгилайди ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;

ўз ваколати доирасида хизмат ҳужжатларига имзо қўяди.