Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш  бўлими бошлиғининг функционал вазифалари

Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш  бўлими бошлиғининг функционал вазифалари

Бўлим бошлиғи диний таълим муассасалари фаолиятини белгиланган тартибда лицензияланиши, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилиш, лицензиялар реестрини юритишни амалга оширади.
Бўлим бошлиғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган диний таълим муассасаларига махсус рухсатнома (лицензия) бериш ва рухсатномани қайта расмийлаштириш учун белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштиради ва тегишли рухсатномани комиссия хулосаси асосида беради.
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг таълим стандарти, ўқув режа ва ўқув дастурлари, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар ҳамда иш юритиш ҳужжатларини тайёрлашни ташкил этади ва кўмаклашади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда истиқболдаги диний ходимларга бўладиган эҳтиёжни ўрганиб, талабалар қабули бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқади. Қабул Низоми, қоида ва йўриқномаларига тўлиқ амал қилинишини, уни адолатли ўтказилишини назорат қилади. Диний таълим муассасалари битирувчиларининг иш тақсимотига оид барча масалаларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Диний таълим муассасаларининг раҳбарлари ва ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини ҳамда аттестациядан ўтказишни ташкил этади.
Ўқув йили бошланиши ва семестр якунлари бўйича ҳисоботларни эшитиш, амалга оширилиши лозим бўлган ишларни режалаштириш мақсадида диний таълим муассасалари раҳбарлари учун семинарлар ташкил этади ва бевосита иштирок этади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабаларига ойлик маош ва стипендияларни ўз вақтида берилишини назорат қилади. Иқтидорли ўқитувчи ва талабаларни рағбатлантиришни ташкил этади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ишлари ва шарт-шароитларини ўрганади, такомиллаштириш бўйича тавсиялар беради. Ҳар чоракда таълим муассасаларидан олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисобот олиб туради.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассасалари талаба ва ўқитувчилари учун илмий-амалий конференциялар, танловлар ва спорт мусобақаларини ташкил этади ва юқори савияда ўтишини назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши фаолиятини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши учун тавсия этиладиган таълим муассасаларининг ҳар йиллик рўйхатини шакллантиришни ташкил этади;
Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятини ўрганади, диний соҳа ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари учун ташкил этиладиган ўқув-машғулотлари жадвали ва ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.