Қўмита раисининг ўринбосарининг функционал вазифалари

 

Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими фаолиятига раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштириш;

хотин-қизлар билан ишлаш бўлими чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилишини ташкил этади ҳамда бажарилишини назорат қилиш;

хотин-қизлар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўмита олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш;

маҳаллалардаги ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасидаги турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш;

отинойилар фаолиятини қонун ҳужжатларига асосан ташкил этишга кўмаклашиш;

отинойилар билан ишлаш йўналишида аниқ вазифалар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ёт ғоялардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ манзилли ишларни ташкил этиш;

отинойилар учун тавсия мазмунидаги услубий ва амалий қўлланмалар ишлаб чиқилишига ҳамда чоп этилишига раҳбарлик қилиш;

хотин-қизларнинг диний-маърифий савиясини ошириш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш чора-тадбирларини белгилаш;

жойлардаги отинойилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатиш;

отинойиларнинг мунтазам равишда малака оширишини ташкил этиш, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда иш олиб бориш;

турли салбий ҳолатлар кузатилаётган оилалар, диний ақидапарастлик, ёт ғоялар таъсирига тушган оилалар билан якка тартибда иш олиб борилишини ташкил қилиш.