Қўмита раисининг биринчи ўринбосари функционал вазифалари

 

Қўмитанинг диний-маърифий ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари билан ишлаш бўлими, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими, Конфессиялар билан ишлаш бўлими, Халқаро алоқалар бўлими ва Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими фаолиятини мувофиқлаштиради, уларда ишнинг самарали ташкил этилиши, меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади;

умумий раҳбарлик қиладиган бўлимларнинг йиллик иш режаларини ҳамда уларнинг фаолияти бўйича чорак, йиллик ва бошқа ҳисоботларни кўриб чиқади;

бўлимларни кадрлар билан мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, хизмат бурчини ўтишдаги камчиликлари учун маъмурий чоралар кўриш, ишга қабул қилинадиган ходимлар номзодлари бўйича раисга таклифлар киритади;

раис топшириғига кўра, давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида қўмита номидан иш юритади;

диний таълим муассасалари фаолиятининг белгиланган тартибда лицензияланиши, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилади, лицензиялар реестрининг юритилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг диний ўқув юртларида таълим олиш, малака ошириш ва тажриба алмашиш учун чет элларга юборишни, хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилишни, халқаро анжуманлар ўтказилишини ташкил этилишини назорат қилади ҳамда мувофиқлаштиради;

давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси
ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш ишларини ташкил этади;

аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради;

фуқароларнинг хорижий давлатларга ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратади;

қўмитада ижро ва меҳнат интизоми назоратини олиб боради;

фуқароларни қабул қилади ҳамда уларнинг ариза ва шикоятларини ҳал этиш юзасидан тегишли бўлимларга топшириқлар беради;

фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларнинг бут сақланишига масъулдир.