Исломий диний-маърифий ташкилотлар ва имом-хатиблар билан ишлаш бўлими
Исломий диний-маърифий ташкилотлар ва имом-хатиблар билан ишлаш бўлими Қўмита аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Масжидлар билан ишлаш бўлимининг (келгусида - Бўлим) фаолияти устидан назорат Қўмита раиси ўринбосари томонидан олиб борилади. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида” низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 10-сон қарор ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. Бўлимни Қўмита раиси томонидан лавозимига тайинланадиган ва озод қилинадиган бўлим бошлиғи бошқаради. Бўлим бошлиғи Қўмита раисига ҳамда раис ўринбосарига бўйсунади.
Бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари
Бўлим:
Масжидлар фаолиятини тартибга солишда кўмаклашиш, Масжидларда учраб турадиган муаммолар бўйича тавсиялар бериш;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан масжид имомларини аттестациядан ўтказилишига кўмаклашиш ҳамда адолатли ўтишини таъминлаш;
масжидларда жума намозларини тартибли ўтишини назорат қилишда мусулмонлари идорасига кўмаклашиш;
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масжидлар билан ишлаш ва фатво бўлимларига жума намози мавзуларини режалаштириш ва тезисларини тузишда ёрдам бериш;
Масжидларда ақидапараст, экстремисик ва бошқа ноқонуний оқимларнинг ташвиқотларини олдини олишни назорат қилиш;
Ҳар хафтанинг жума куни республика бўйича ўтган намоз натижалари ҳақида маълумотларни умумлаштириб, қўмита раҳбариятига маълумот киритиш, камчиликларни бартараф этиш, тадбирни янада юқори савияда ўтиши учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
Масжидларда учраб турадиган муаммолар ҳамда имомлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда бартараф этиш;
Хориждан келтирилган ва Ўзбекистонда чиқадиган ислом динига оид адабиётларни таҳлил қилиш ва хулосалар беришда иштирок этиш;
Қўмита раиси ва унинг ўринбосарини топшириғига асосан бошқа вазифаларни бажаради.
Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Бўлим номидан бўлим бошлиғи:
бўлимга юклатилган вазифалар доирасида қўмита номидан вакилликни таъминлаш ва музокаралар олиб бориш;
топширилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг бошқа бўлимлари билан мунтазам тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилиш;
бўлим ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, ҳақ тўлашни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек бўлим ходимларини рағбатлантириш ва интизомий қўллаш бўйича таклифлар киритиш;
қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа ҳуқуқларга эга.
Бўлим номидан бўлим бошлиғи:
Қўмита раисининг топшириқларини ўз ваколат доирасида вақтида бажариш;
қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифалар ва масалаларнинг ижро этилиш;
бўлим ходимларининг масъулият даражасини лавозимлар йўриқномасида белгилаш;
Қўмита томонидан ажратилган барча моддий-техник ва бошқа воситаларни сақлаш ва самарали ишлатиш;
фаолият ва вазифаларни ўз ваколат доирасида белгиланган муддатда бажаришга мажбур.
Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.