2018 йил 12 сентябр куни Дин ишлари бўйича қўмитада Хитой халқ сиёсий консультатив кенгашининг  Миллатлар ва дин ишлари бўйича қўмита раиси Ван Вейгуан бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Уларни Дин ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари  Нуриймон Абулҳасан қабул қилди. Дастлаб меҳмонларга  Ўзбекистондаги бугунги кундаги диний вазият, соҳада амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, хусусан, диндорларга яратиб берилган шароит ва эркинликлар ҳамда юртимизда ҳукм сураётган динлараро бағрикенглик борасида сўзлаб берилди.2018 йил 12 сентябр куни Дин ишлари бўйича қўмитада Хитой халқ сиёсий консультатив кенгашининг  Миллатлар ва дин ишлари бўйича қўмита раиси Ван Вейгуан бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Уларни Дин ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари  Нуриймон Абулҳасан қабул қилди. Дастлаб меҳмонларга  Ўзбекистондаги бугунги кундаги диний вазият, соҳада амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, хусусан, диндорларга яратиб берилган шароит ва эркинликлар ҳамда юртимизда ҳукм сураётган динлараро бағрикенглик борасида сўзлаб берилди.2018 йил 12 сентябр куни Дин ишлари бўйича қўмитада Хитой халқ сиёсий консультатив кенгашининг  Миллатлар ва дин ишлари бўйича қўмита раиси Ван Вейгуан бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Уларни Дин ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари  Нуриймон Абулҳасан қабул қилди. Дастлаб меҳмонларга  Ўзбекистондаги бугунги кундаги диний вазият, соҳада амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, хусусан, диндорларга яратиб берилган шароит ва эркинликлар ҳамда юртимизда ҳукм сураётган динлараро бағрикенглик борасида сўзлаб берилди.

 Н.Абулҳасан ўз сўзида  республика ҳудудида фаолият олиб бораётган турли хил дин вакиллари тинч-тотув яшаётганликлари, бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистонда диний ва миллий бағрикенгликнинг тобора кенгайиб бораётганлигидан далолат бераётганлигини қайд этиб, юртимизда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги алоҳида таъкидлади. Қолаверса Конституциямизда “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар”, – деб белгилаб қўйилганлиги, кўпмиллатли халқимиз ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш учун яратилган замин эканлиги, мамлакатимизда миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш учун барча ҳуқуқий асослар ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиб берилганлиги алоҳида қайд этди.

 Хитой халқ сиёсий консультатив кенгашининг  Миллатлар ва дин ишлари бўйича қўмита раиси Ван Вейгуан ҳам Ўзбекистондаги диний бағрикенглик анъаналарига юқори баҳо бериб, Хитой халқ республикасидаги дин ва давлат муносабатларига қисқача тўхталиб ўтди. 

Жумладан, Хитойда 200 миллион аҳоли муайян динга мансуб ҳисобланади. Булар буддизм, даосизм, ислом, католицизм ва христианликнинг бошқа йўналишлари. Хитой Халқ Республикасида диний ташкилотларга муносабат қуйидаги аниқ йўналишларга эга бўлиб, диний эркинликни таъминлаш (Конституция доирасида), қонун доирасида диний соҳани назорат қилиш,  дин ва давлат ажратилганлиги принципи, ҳар бир динга ҳурмат бажо келтириш ва қонунларга риоя қилиш, барча диний ташкилотлар қонун доирасида фаолиятини ташкиллаштиришлари зарурлиги ва бошқа муҳим жиҳатлар.

Суҳбат чоғида икки томон бундай учрашувларнинг ўзига хос жиҳатларини таъкидлаб, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш йўлида келишиб олдилар. 
 

Мулоқот сўнгида Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари  Нуриймон Абулҳасан яна бир бор меҳмонларни Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан табриклаб, уларга  мустаҳкам саломатлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар, Хитой халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади. 

       Суҳбат самимият ва дўстона руҳда ўтди. 

Дин ишлари бўйича қўмита 

матбуот хизмати