Нуриймон Абулҳасан Масжид ул-Ҳаромнинг имоми, асли Ўзбекистонлик Шайх Ҳасан ал-Бухорий билан учрашди

   Бу йилги ҳаж мавсуми ҳушхабарларга бой бўлди. Аждодларимиз томонидан қолдирилган қатор қўлёзмаларнинг юртга қайтарилиш жараёнининг бошланиши, Шайх Саид Бекдошнинг Ўзбекистонга таклиф этилиши ва улар томонидан нашрга тайёрланган Имом Марғиноний қаламига мансуб “Ҳидоя” асарининг юртимизда чоп этилиши юзасидан келишувга эришилиши, Мавароуннаҳр вақфлари қўмитаси раиси билан олиб борилган музокаралар ва бошқа кўплаб хайрли ишлар халқимиз қалбига улкан қувонч олиб кирди, десак муболаға бўлмайди.

Қувончли хабарлар бу билан якунгани йўқ. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, “Ҳаж-2018“ мавсумининг ишчи гуруҳ раҳбари Нуриймон Абулҳасан Масжид ул-Ҳаром имомларидан бири асли андижонлик, шайх Ҳасан ал-Бухорий билан учрашди.

Шайх меҳмонларни юксак эҳтиром билан кутиб олиб, “Аждодларим Ватани Ўзбекистонни ҳали зиёрат қилолмаган бўлса-да, ундаги ўзгаришлардан хабардорман”, деб таъкидлаб ўтди.  Хусусан, юртда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган Қуръон мусобақаси тадбиридан мамнун эканлигини, мусобақа ташкилотчилари ва иштирокчиларининг ишларини юқори баҳоланиши, албатта уларнинг ҳақларига дуолар қилишини айтди.

Бундан ташқари Масжид ул-Ҳаром имом-хатиби шайх Файсал Ғаззавий ҳам уламолар юрти дея танилган Ўзбекистонлик меҳмонларни юксак эҳтиром билан ўз хонадонига таклиф этди. Шайх хонадонидаги суҳбат аждодларимизнинг ҳаёт ва ижодлари, тарихимизнинг ислом ва араб дунёсига таъсири ҳамда Ўзбекистонда сўнгги йилларда бўлаётган ислоҳотлар ҳақида кечди. Айниқса, Ўзбекстонда ҳадис марказига асос солинаётгани шайх Файсални жудаям қувонтирди.

“Буюк аждодлар юрти ислом оламида ўзининг олдинги юксак мавқейига қайтиши учун икки нуқтага эътибор қаратмоғи лозим: таълим ва тарбияга. Бу иккиси икки қанотдек бўлиб, бирисиз бошқаси фойдасиз бўлади” – деди шайх Файсал ал-Ғаззавий.

Икки учрашув якунида Нуриймон Абулҳасан Масжид ул-Ҳаром имом хатиби Шайх Файсал-Газзавий ва шайх Ҳасан ал-Бухорийни Ўзбекистонга таклиф қилди. Икки шайх келгуси Қуръон мусобақалари пайтида юртимизни зиёрат қилиш истагида эканликларини билдирди. Улар Юртимиз мутасаддилари ва халқимизни Масжид ул-Ҳаромда дуолар қилишини айтди.

Мухтасар қилиб айтганда, бу йилги кўтаринки руҳ, ислоҳотларга бой шакл ва мазмунда якунланган “Ҳаж-2018“ мавсуми, Ватанимиз ва халқимиз келажаги учун ниҳоятда фойдали келишувларнинг бошланиши билан ҳам аҳамиятли бўлди. 

 

Дин ишлари бўйича қўмита 

матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як

СЎРОВНОМА

Сайт хакидаги фикрингиз кандай?