хотра1  хотира  хотира2

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори халқимизнинг ўзининг буюк фарзандига чексиз ҳурмат ва садоқатининг амалий ифодаси бўлди. Қарорга мувофиқ, Биринчи Президентимиз номини абадийлаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига айлантирилди, мамлакатимиздаги қатор нуфузли муассасалар, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларида буюк Йўлбошчимизнинг ҳайкали ўрнатилди.

Бугун, 2 сентябрь куни, эрта тонгда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнихотирлаб, эҳсон дастурхони ёзилди. Дастлаб, Қуръон тиловати қилиниб, дуога қўл очилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаоллари ҳам Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати