Ватандошларимизнинг биринчи гуруҳи Ҳаж сафарига жўнади

Ҳажга боришни орзу қилган ватандошларимизнинг биринчи гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Саудия Арабистонига борган ишчи гуруҳимиз ҳожиларни кутиб олиш учун барча зарурий чораларни кўрди. Уларга меҳмонхона, мазали таомлар, манзилларига етказиб қўядиган автоуловлар, малакали тиббий хизмат ва ыулайликлар муҳайё қилинган.

Ҳожиларга барча шароитлар яратилган. Ҳаж  амалини бу қадар қулай шароитларда бажариш улуғ зотларнинг орзуси бўлиб келганини тасаввур қилишнинг ўзиёқ ватандошларимизнинг толеи қанчалик баландлигига далолат қилади.

Самолётга чиқаётган чоқдаги нуроний отахону онахонларнинг қалбларидаги ҳаяжон, кўзларидаги севинч ёшларини кўриб. тилларидаги дуоларини эшитган ҳар бир киши тўлқинланиб кетади. Юртимиз тинчлиги, юртбошимизнинг омонлиги, ғайрат-шижоати, элимизнинг маъмурлиги астойдил кўнгилдан келаётган дуолар шарофатдиндир. Уларнинг муқаддас маконларга эсон-омон бориб, ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтиб келишини тилаб қолади.

Ҳожиларимизни – отахону онахонларимиз, ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни ўз бағрига жойлаб ҳавога кўтарилган улкан ҳаво лайнерининг ортидан қараб, қўлларимизни дуога очиб уларнинг ҳаққига дуолар қилиб қолдик: Йўлларингиз очиқ ва ойдин, ибодатларингиз мақбулу манзур бўлсин! Ҳажингиз муборак, азиз юртдошлар!

Матбуот хизмати