Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси вакилларидан иборат делегация аъзолари Индонезияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимотини ўтказмоқда.

Кеча 11 июль куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида “Ўзбекистонда зиёрат туризми: Ўзбекистон ва Индонезия сайёҳлик ташкилотларининг юзма-юз “B2B” бизнес мулоқоти” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон ва Индонезия туроператорларидан иборат амалий музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти бўйича қатор тақдимотлар ўтказилди. Учрашувда индонезиялик сайёҳларнинг юртимизга ташрифини ташкил этиш, жумладан “Умра+” дастури бўйича амалий таклифлар муҳокама этилди.

Делегациямиз томонидан амалий ҳамкорлик учрашувлари давом этмоқда.

 

Матбуот хизмати