Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси вакилларидан иборат делегация аъзолари Индонезияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимотини ўтказмоқда.

       Бугун 10 июль куни Индонезия Республикаси Парламентининг Дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Содиқ Муджоҳид бошчилигидаги қўмита аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.  

        Учрашувда Ўзбекистоннинг туризми салоҳияти юксалиб, туризм хизматлари ташкил этилгани, турли тарихий ва қадимий объектларга ташрифларни уюштиришда сайёҳ ва экскурсантлар учун яратилаётган қулайликлар ва бошқа тегишли шароитлар тўғрисида сўзлаб берилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мавжуд улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш борасида фикр алмашилди.

Бундан ташқари, делегациямиз томонидан Индонезиянинг туризм соҳасидаги қатор давлат ва жамоат ташкилотларида учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

                                                                           Матбуот хизмати