NHK: Ўзбекистонда сайёҳлар сони ортмоқда

Япониянинг NHK телерадиокомпанияси ўз сайтида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида материал жойлаштирди.

 

Қуйида ушбу материал матни келтирилмоқда:

 

“Ўзбекистон қадимда Буюк Ипак йўлининг асосий халқаро транзит маркази бўлган.

 

Бугун мамлакат очиқ ва яхши қўшниликка асосланган ташқи сиёсат юритаётгани туфайли сайёҳлар оқими ошмоқда.

 

Ҳукумат туризм соҳасига мамлакат иқтисодиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ва стратегик тармоғи сифатида қарамоқда. Сайёҳлик инфратузилмасини модернизация қилишда катта ютуқлар кузатилмоқда. Инвесторлар меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантириш учун субсидиялар, шунингдек, мебель ва ускуналарни импорт қилишда назарда тутилган солиқ имтиёзларини олиш имконига эга бўлмоқда.

 

Самарқанд Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган асосий марказ сифатида танилган шаҳардир.

 

– Сўнгги вақтларда шаҳримизга Тожикистондан кўплаб меҳмонлар келмоқда, – дейди сотувчи Суннат Мўминов. – Натижада тадбиркорлик ривожланмоқда, бу қувонарли ҳол. Умид қиламанки, мамлакатимизга бутун дунёдан келувчи сайёҳлар сони янада ортади.

 

Хорижлик сайёҳларнинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари, мафтункор табиати бор. Лекин уларни аввало юртимизнинг бой меъморий ёдгорликлари ўзига жалб қилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси яқин уч йилда сайёҳлар сонини икки баравар оширишни мақсад қилган.

 

Ўзбекистон 2017 йили икки ярим миллиондан зиёд сайёҳни қабул қилди, бу олдинги йилга қараганда 25 фоиз кўп.

 

Бу юксалиб бораётган истиқболли хизмат кўрсатиш соҳаси учун анча юқори суръатдир.

 

 

ЎзА

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як

СЎРОВНОМА

Сайт хакидаги фикрингиз кандай?