Диний-маърифий соҳани такомиллаштириш йўлида

Жорий йилнинг 3 май куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасурбек Акрамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюриб, ўқув юрти фаолияти, таълим-тарбия жараёни ва олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда муфтий ҳазратлари муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида жуда катта ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар ва хайрли ишлар бўлаётганини алоҳида таъкидлаб, шу йил 16 апрель куни давлатимиз Раҳбарининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тарихий Фармони барча мўмин-мусулмонлар кўнглини тоғдек кўтаргани, айниқса, имом-домлалар, мударрислар ва илмий тадқиқотчиларга берилган имкониятлар жуда ҳам манзур бўлганини батафсил сўзлаб бердилар. Муфтий ҳазратлари мазкур Фармон ёшларнинг илм-маърифатга бўлган иштиёқларини қондириш, уларнинг илмий изланишлар олиб бориш йўлидаги орзу-умидларини рўёбга чиқаришда жуда ҳам катта қадам эканини изоҳладилар. Айниқса, Фармон асосида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкил этилиши илмий-тадқиқот ишларини тизимли давом эттиришга муносиб шароит эканини баён қилдилар. Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасурбек Акрамов ва Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов мамлакатимизда дин соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб, ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам муҳим маълумотларни айтиб ўтишди.

Сўзга чиққан нотиқлар мана шундай муҳайё қилинаётган шарт-шароитлар ва қулайликларга жавобан талаба-ёшлар илм-маърифат эгаллаш йўлида тинимсиз ғайрат қилишлари, жидду-жаҳд кўрсатишлари ва барчамиз орзу қилгандек, Имом Бухорий, Имом Термизий каби алломаларга муносиб авлод бўлишларини таъкидлашди.

Ахборот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як

СЎРОВНОМА

Сайт хакидаги фикрингиз кандай?