“Жоме” меъморий мажмуаси фойдаланишга топширилди

Андижон шаҳрининг эски шаҳар ҳудудида “Жоме” меъморий мажмуаси фойдаланишга топширилди. 

4.JPG

 
Андижоннинг эски шаҳар ҳудуди кейинги йилларда янгича қиёфа касб этаётир. Мустақиллик кўчаси барпо этилди, “Эски шаҳар деҳқон бозори” замонавий кўринишда қайтадан қурилди. Ҳудудда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. 

18.JPG
 
Андижон тарихининг кўзгуси ҳисобланган “Жоме” меъморий мажмуаси юртдошларимиз ва хориждан ташриф буюрадиган сайёҳлар учун зиёрат қиладиган гавжум масканлардан бирига айланади. 

20.JPG
 
Халқимизнинг миллий урф-одат, қадриятларини ўзида ифода этган ушбу масканнинг йўлаклари, мажмуадан ўрин олган ҳар бир бино ўзига хос, вилоят тарихини ўзида ифода этади. Айниқса, кенг майдон ўртасида барпо этилган фаввора, ўрнатилган ранг-баранг ёритгичлар мажмуага ўзгача чирой бағишлайди. Мажмуа таркибидаги намозгоҳда сайёҳлар намоз ўқиши учун барча шароит яратилди. 

22.JPG
 
Шунингдек, Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи реконструкция қилинди, вилоят амалий санъат ва бадиий ҳунармандчилик маркази ташкил этилиб, миллий кўринишдаги сувенирлар, совғалар сотиладиган 50 дан ортиқ дўкон қад ростлади. Мажмуадан Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Андижон вилояти бўйича давлат инспекцияси учун ҳам бино ажратилди. 

28.JPG
 
Миллийлигимизни ўзида мужассам этган гўзал мажмуанинг қурилиши учун 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. 
 

 

Фаҳриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА