Бугун 13 март куни республикамизга Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳар Джама-масжид Шоҳ-имоми, Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саййид Аҳмад Бухорий бошчилигида юқори даражадаги (9 киши) делегациянинг ташрифи кутилмоқда.

Ташриф давомида делегация Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний ҳамда туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи ташкилот раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари юртимизда “зиёрат туризми”ни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари ҳам кўрилади.

Шу билан бирга, делегация аъзолари  Тошкент шаҳри ва Андижон, Бухоро, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларидаги диққатга сазовор диний, таърихий қадамжоларни зиёрат қиладилар.

Ахборот хизмати