Ноисломий диний ташкилот вакиллари билан учрашув

Жорий йил 20 ноябрь куни Бухоро шаҳрида Бухоро, Самарқанд, Навоий вилоятларида ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари билан Ўзбекистон Республикаси "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонун ижросига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Дин ишлари буйича қўмита, Адлия бошқармалари ва ИИВ ҳудудий бошқарма вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувдан асосий мақсад диний ташкилотларнинг тўлақонли фаолият олиб боришларида кўмаклашиш бўлди.
 Семинарда маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуни ва 2014 йил 20 январь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунча берилди.
Эслатиб ўтиш ўринлики, бу каби семинарлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиб бориш режалаштирилган.
Учрашув сўнгида диний ташкилотлар раҳбарларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар берилди.
Тадбир якунида диний ташкилотлар вакиллари томонидан мазкур анжуманнинг ташкил этилиши учун миннатдорчилик билдирилди ҳамда бундай мулоқотнинг давом эттирилишига ишонч билдириб қолинди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати