Маккаи мукаррамада истиқомат қилаётган юртдошларимиз барчалари соғ ва саломат.

Маълумки, зиёратчиларимизнинг аксариятини  нуроний ва ёши улуғ юртдошларимиз ташкил қилади. Ана шуни ҳисобга олган ҳолда "ал-Ҳидоя" меҳмонхонасида   юртдошларимиз учун барча қулай шароитлар ҳозирланиб қўйилган. Хусусан, бу ерда эркак ва аёллар учун алоҳида масжид ҳам ўз фаолиятини юритмоқда.  

Бугун жума кунлигини ҳисобга олиб, ёши улуғ зиёратчиларимизга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳожиларимизга жума намозини адо этиб бердилар.

Шунингдек, яна бир қанча ҳожиларимиз жума намозини Масжидул Ҳарамда адо этиш шарафига муяссар бўлдилар.

Юртдошларимиз  муқаддас жойларда  ўз ибодатларини амалга оширар эканлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, оилаларининг  бахту саодатини ҳамда шундай шароитларни яратиб берган Юртбошимизни ҳақларига дуои хайрлар қилдилар.

Ziyo.uz