Нурли юзи, қувноқ кўзида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожилар жамоасини соҳа раҳбарлар, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида кутиб олишди. 

Ҳожиларимиз муборак амални чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди. 

Эндиликда ҳожилик бахтига муяссар бўлган ҳамюртларимиз жамиятда барчага ўрнак бўлиб, ёшларни илм-маърифатга чақириш, аҳолини эзгу ишларга бошлаш ва кам таъминланган кишиларга ёрдам кўрсатиш ишларида етакчилик қиладилар. 

Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимизнинг юртимизга қайтишлари шу йил 12 июлгача давом этади.