Мазкур тадбир мавзуси «Ҳаж амалини адо этишда қонуний рухсатномаларга ва амалдаги қоидаларга риоя қилиш»га бағишланди. 

Халқаро анжуманда Саудиянинг зиёратчиларга хизмат кўрсатишдаги маданий ва цивилизациявий роли ҳақида сўз юритилди. Икки Муқаддас Масжиддаги энг муҳим лойиҳа ва катта ўзгаришлар тақдимот қилинди. 

Шунингдек, ҳаж амалини адо этишда қонуний рухсатномаларга ва амалдаги қоидаларга риоя қилиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. 

Маълумот ўрнида, ушбу симпозиум 1970 йилдан буён ҳар йили ўтказилади. Бу йилги анжуманда 50 дан ортиқ давлатдан 500 дан зиёд олим ва мутафаккирлар мавзу юзасидан муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.