Меҳмонхоналардаги хизмат кўрсатиш сифати, ошхона ҳолати, тиббиёт маркази фаолияти, хоналар сиғими ва озодалиги кўздан кечирилди.

Шунингдек, фойелар кенглиги, лифтларнинг ишлаши, хоналарда истиқомат учун ҳозирланган имкониятлар билан яқиндан танишилди. 

Ишчи гуруҳи ва меҳмонхоналар масъулларига зиёратчиларга муносиб хизмат кўрсатиш, барча эҳтиёжларини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.    

Танишиш чоғида мазкур меҳмонхоналарда истиқомат қилаётган зиёратчилар билан самимий мулоқот қилиб, уларнинг ҳаж ибодатига тайёргарликлари, тақдим этилаётган шарт-шароитлар борасидаги фикр-мулоҳазалари тингланди. 

Зиёратчиларимиз берилаётган эътибордан миннатдор эканларини изҳор қилиб, уламоларнинг ҳаж олди илмий-маърифий учрашувлари жуда фойдали бўлаётгани, меҳмонхонадаги шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар юқори даражада эканини билдирдилар. Мана шундай эҳтиром ва ғамхўрлик учун бўлғуси ҳожилар муҳтарам Президентимиз бошчилигидаги барча мутасаддиларга ташаккурлар айтиб, эзгу тилак ва хайрли дуолар қилдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати