Бўлажак ҳожиларимиз Ишчи гуруҳи раҳбарлари, ҳамкор ширкат вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. 

Ҳамюртларимиз муҳташам «Ал-Аям Элите» меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилди.

Эндиликда Таматтуъ ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалини бажаришга ҳозирлик кўрмоқдалар. 

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати