Уларни кузатиш учун соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди. 

Кузатиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар иштирок этиб, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб дуо қилди.

Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган «Ҳаж – 2024» мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар жорий йилнинг 23 майдан 7 июнга қадар ҳаж сафарига кузатилади.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати