Унда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.

Йиғилишда соҳа раҳбарлари томонидан Макка ва Мадина шаҳарларидаги ҳаж ишчи гуруҳи фаолият олиб бораётгани, авиқатновлар жадвали тасдиқлангани, виза расмийлаштириш ишлари давом этаётгани, меҳмонхоналар зиёратчиларни кутиб олишга шай ҳолга келтирилгани, Мино, Арафот ва Муздалифадаги жойлар кўздан кечирилгани ҳақида  маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, ташкилий ишлар, тибббий жиҳатлар, хат-ҳужжатлар, жамоавий тартиб-интизомга риоя этиш, қонун-қоидаларга амал қилиш, ҳожилар хавфсизлини таъминлаш ва огоҳликга оид муҳим тавсиялар берилди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати