РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

Ижтимоий тармоқларда бундан бир неча ой олдин Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари ўртасида ҳаж зиёрати учун белгиланган квотадан ўрин талашиб, жанжал келиб чиққанлиги ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Шунингдек, Ҳаж зиёрати учун пора олиш билан боғлиқ хабарлар ўз тасдиғини топмаган, туҳмат ва бўхтон ҳисобланади.

Фуқароларимиз томонидан Ҳаж билан боғлиқ масалаларда коррупцион ҳолатлар кузатилса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Бу каби хабарлар тармоқ фойдаланувчилари орасида турли нотўғри фикрларнинг шаклланишига сабаб бўлишини инобатга олиб, тарқатмаслик сўралади.

Таъкидлаш лозимки, ёлғон ва асосланмаган маълумотларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати