«Меҳр ва фидойилик тимсоли – муқаддас аёл»

Жорий йилнинг 6 март куни, Дин ишлари бўйича қўмитада «8 март  — Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов табрик нутқи билан очиб берди. 

«Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир», - деди Д.Махсудов.

Шундан сўнг, бир гуруҳ фаол хотин-қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Меҳмон сифатида таклиф этилган сўз устаси Б.Фозилов йиғилганларга кайфият улашди.

Байрам тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

07.03.2024